Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакатдаги сиёсий инқироз туфайли ўзига тушаётган босим сабаб турли раҳбарларни ўзгартираяпти. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар қилмоқда. Бу сафар у ўз маъмурияти раҳбарини вазифасидан озод этган ва унинг ўрнига шу пайтга қадар Президент ҳузуридаги миллий ярашиш қўмитаси раиси бўлган Хан Гван Окни тайинлаган. 

Бундан ташқари, давлат раҳбари Ху Вон Жени ўзининг янги сиёсий котиби лавозимига тайинлаган. 

Агентликка кўра, Пак Кин Хе ўзининг собиқ котиби Ан Чон Бомнинг қўлга олинганини тасдиқлаган. Ан Чон Бом йирик компаниялардан президент дугонаси Цой Сун Сил назоратидаги жамғармаларга пул ўтказишда таъмагирлик қилишда гумон қилинмоқда. 

Аввалроқ, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе сиёсий можаро сабаб бош вазирни алмаштирган эди.