4 ноябрь куни Покистон суди афғон миллатига мансуб ва “Афғон Мона Лизаси” номи билан машҳур бўлган Шарбат Гулага нисбатан 15 кунлик қамоқ жазоси ва 110 минг рупия (минг доллар атрофида) жарима жазоси қўллади. Шундан сўнг, у Покистондан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Express Tribune хабар берди.

Гула шахсини тасдиқловчи сохта ҳужжат олиб юрганини тан олган. Пешоварда ўтган суд қарорига кўра, унга белгиланган муддат ҳукм эълон қилинган санадан бошланади.

Исломободдаги Афғонистон элчиси суд қарорини қўллаб-қувватлаган.

Гула 26 октябрь куни қалбаки ҳужжат олиб юришда айбланиб, Пешоварда қўлга олинган эди.