Strategy Analytics тадқиқотига кўра, 2016 йил 3-чорагида 10 та сотилган смартфондан 9 таси Android операцион тизимида ишловчи смартфонлар бўлган, деб хабар бермоқда CNN Money. 3-чоракда 375,4 млн смартфон сотилган бўлса, ундан 328,6 млн донаси, яъни 87,5 фоизи Android операцион тизими остида ишловчи, қолган 45,5 млн смартфон, яъни 12,1 фоизи iOS операцион тизими остида ишловчи смартфонларга тўғри келган. Қолган операцион тизимлар остида ишловчи қурилмаларга бозорнинг 0,3 фоизлик улуши тўғри келган.

2015 йилнинг 3-чорагига нисбатан Android савдо кўрсаткичларини 12,1 фоизга яхшилади. Бу асосан BlackBerry компанияси смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатгани билан боғланган. Strategy Analytics тадқиқотида таъкидланишича, Apple операцион тизими iOS’да ишловчи смартфонлар АҚШда жами смартфонларнинг 44 фоизини ташкил қилмоқда.