Британиянинг Кембриж шаҳрида йирик масжидни қуриш ишлари бошланди. Маълумотларга кўра, иншоотнинг умумий қиймати 15 миллион фунт стерлинг. Қадимий шаҳарнинг умумий архитектурасини бузмаслиги учун махсус лойиҳа ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар бермоқда.
  
Абу Бакр Жомий масжиди ер ости автопарки, йирик ибодат зали ва ҳалол ресторанни ўз ичига олади. Унинг атрофига улкан парк қурилади. Масжид экологик соф технологиялар асосида қад ростлайди.

Бино томига боғ барпо этилади, сувни қайта ишлаш тизими, электр энергиясини максимал даражада иқтисод қилиш имконини берувчи ягона технологик тизим ўрнатилади. Масжиднинг қурилиш жараёни туну кун онлайн режимида кузатиб турилмоқда.