2 ноябрда Chicago Cubs бейсбол жамоаси 108 йилда биринчи марта Жаҳон сериясида ғалаба қозонди. Америкаликларнинг кўпчилиги учун бу воқеа тарихий аҳамиятга эга бўлди: улар буни узоқ кутишганди. TJ нашри ғалаба борасидаги қизиқарли маълумотларни тўплаб, тақдим этди. 

Cubs'нинг ғалабаси Чикаго аҳолиси учун ҳақиқий байрамга айланди, бу ерда одамлар хурсандчиликдан қичқириб, автомобилларида сигнал чалишди ҳамда мушаклар отишди.

Яна бир 360 даражали видеода ғалабага эришилган пайтда стадион ёнида нималар бўлганини кўриш мумкин. 

Cubs жамоаси 108 йилдан бери бирор марта ғолиб бўлмаган, бу фильм ва сериалларда кўп марта ҳазил мавзусига айланган. Масалан, "Келажакка қайтиш 2" фильмида Марти Макфлайнинг қаҳрамони 2015 йилга тушиб қолади ва жамоаси Жаҳон миқёсидаги ўйинда ғолиб бўлганидан ҳайратланади. Фильм муаллифлари прогнозда атиги бир йилга адашишди.  

2012 йилда MLB 12 компьютер ўйини муаллифлари ҳам ўзларининг реклама роликларида Cubs'нинг ғалабасини башорат қилишган. Шунда ҳам улар бундай ғалабага фақат видеоўйинларда эришиш мумкинлигига ишора қилишган. 

Cubs'нинг ғалабаси ҳақида турли таниқли шахслар ҳам гапиришган. Масалан, актёр Билл Мюррей 21 октябрда Оқ уйдаги брифингда жамоа ғалабасини башорат қилганди.

Актёр Cubs'нинг кўп йиллик ашаддий ишқибози, башорати ўнгидан келган вақтда у майдонда бўлган ва барча ОАВни айланиб чиққан тарихий кадрда муҳрланиб қолган.

Reddit фойдаланувчиси томонидан топилган битирув альбомидаги сурат ҳам кенг тарқалди. Унда қандайдир Майкл Ли 1993 йилда Chicago Cubs'нинг 2016 йилда ғалаба қозонишини башорат қилган. 

WGN телеканали Лининг курсдоши билан боғланди ва бу суратнинг видеотасдиғини олди, яъни ушба битирув альбомида ҳақиқатдан ҳам ана шундай ёзув бўлган.

Октябрнинг охирида жамоанинг 82 ёшли мухлисаси Cubs логотипи туширилган татуировкаси билан янгиликлар дастуридан ўрин олган. Аёлнинг сўзларига кўра, у 10 ёшидан бери бу жамоага мухлислик қилиб келади.