Хитойнинг Dalian Wanda Group холдинги Ҳолливуднинг асосий "ўйинчи"ларидан бири бўлган Американинг Dick Clark Productions компаниясини 1 миллиард долларга харид қилмоқчи. Бу ҳақида SINA интернет портали хабар берди. 

"Бу компаниянинг телевизион контентдаги биринчи қадамидир", - дейилади Dalian Wanda'да. 

Dick Clark Productions Американинг кўнгилочар соҳаси етакчиларидан бири ҳисобланади. У "Олтин глобус" кинотақдимоти ва American Music Awards'нинг продюсери сифатида ном қозонган. 

Бу Dalian Wanda томонидан қўлга киритилган биринчи актив эмас. Йил бошида холдинг 3,5 миллиард долларга Американинг Legendary Entertainment медиа-холдинги акциялари пакетини сотиб олганди. 

2012 йилда Dalian Wanda холдинги AMC Entertainment компаниясидан 2,6 миллиард долларга энг йирик кинотеатрлар тармоғини қўлга киритган.