Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 2016 йилда ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогнозни 6,5 фоиз даражасида қолдирди. Бу ҳақда "Европа тикланиш ва тараққиёт банки операциялари давлатларида минтақавий иқтисодий истиқболлар" ҳисоботида айтилган.

Банк мутахассислари Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсишини прогноз қилмоқдалар. 

Банк прогнозига кўра, Ўзбекистонда 2016-2017 йилларда инфляция миқдори 9 фоиз даражасида қолади. 

Ўзбекистон ҳукумати эса 2016 ва 2017 йилларда ЯИМ ўсиши 7,8 фоиз даражасида бўлишини прогноз қилмоқда.