Ямалдаги Нида қишлоғида ноодатий табиат ҳодисаси юз берди. Обь дарёси қирғоғидан 18 километр масофада жойлашган кўрфазда диаметри 10-25 сантиметрга эга муз шарлари аниқланди. Бу ҳақда «Вести — Ямал» хабар бермоқда.

Қишлоқ маъмуриятининг тушунтиришича, шарлар қордан ташкил топган бўлиб, ташқи томони муз билан қопланган.

Уни кўриш учун ажиотаж бўлмади, лекин кўпчилик шарларни кўриш учун кела бошлади. Музларни тўлқинлар бўлакчаларга ажратиб ташлаган. Натижада ҳўл қор бу бўлакчаларни музлатган.