Футбол бўйича Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Тим Визе рестлердаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Жанг видеоёзуви YouTube'даги Watch News 2 каналида тақдим этилган.

34 яшар собиқ футболчи World Wrestling Entertainment (WWE) компанияси томонидан Мюнхенда ўтказилган шоуда иштирок этган. У учга уч қоидаси асосида ўтказилган жангда ғалаба қозонган. Собиқ футболчи кейинги чиқишларида “Машина” лақабидан фойдаланмоқчи.