АҚШнинг Жанубий Кореяда THAAD ракета мудофаа тизимининг (РМТ) жойлаштириши минтақадаги стратегик мувозанатни жиддий равишда бузади, Хитой хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чоралар қабул қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Бу ҳақида 4 ноябрь, жума куни ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди. 

Бундан аввал Рёнхап агентлиги Жанубий Кореяда америкалик ҳарбийларига бошчилик қилувчи Винсент Брукснинг хабарига таяниб, яқин 8-10 ой ичида Жанубий Кореяда АҚШнинг THAAD юқори технологияли ракета мудофаа тизими ишга туширилишини маълум қилганди. 

"Хитой томон бу масалада кўп маротаба ўзининг хавотири ва норозилигини билдирган. Хитой ўз хавфсизлик  манфаатлари ҳимояси учун барча зарур чораларни кўради. Шу билан бирга, биз томонларни Хитойнинг қонуний хавотирини инобатга олишга ва бу жараённи тўхтатишга чақирамиз", - деди Хуа Чуньин. 

У Жанубий Кореяда THAAD ракета мудофаа тизимининг жойлаштирилиши минтақадаги, шу жумладан Хитойдаги  стратегик мувозанатни бузишини таъкидлади. "АҚШнинг ҳаракатлари халқаро жамоатчиликнинг Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳаракатларига зиддир. Бугунги кунда Корея ярим оролидаги вазият фавқулодда мураккаб аҳволда", - деди Хуа Чуньин. ХХР ташқи сиёсий идорасининг расмий вакили Америка ва Жанубий Корея ярим оролдаги зиддиятларни кескинлаштириши мумкин бўлган ҳаракатлардан сақланишларига умид билдирди.