Хитой йўл полицияси Цзянси провинциясининг Ганьчжоу шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда йўл танламасни текшириш учун тўхтатганида, унинг юкхонасида 20 та чўчқа яширилганининг гувоҳи бўлди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари автомобилга яқинлашганида шубҳага солувчи ҳид унинг диққатини тортган. Улар машинанинг тўхтатишган, ҳужжатларни текширишган ва ҳайдовчидан юкхонани очишни сўрашган.

Ҳуқуқ тартибот органи ходимларидан бири томонидан телефонда олинган видеоёзувда полициячилар юкхонадаги ҳолатни кўриб, ўта таажжубланганликларини кўриш мумкин. Чунки у ерда унча катта бўлмаган кўплаб чўчқалар бор эди.

Кейинчалик текшириб кўрилганда, у ерда 20 та чўчқа борлиги аён бўлган. Ҳар бир жониворнинг оғирлиги 10 кг.ни ташкил этган.

Полициячилар ҳайдовчини жониворларни бундай автомобилларда ташиш хавфсиз эмаслиги ҳақида огоҳлантиришган. Унга нисбатан жарима қўлланилгани аниқ эмас.