Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Қарши санъат коллежи фаоллар залида Ҳаракатнинг Қашқадарё вилоят Кенгаши, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда кўрик-танловнинг вилоят босқичи ташкил этилди. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу йилги танловда Ҳаракатнинг туман ва шаҳар Кенгашида фаолият юритаётган масъул ходимлари иштирок этдишди.

Иштирокчилар ўзларининг 2016 йил давомида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолиятига доир дастурлари, режалари, уларда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилганини, ўтказган  ғоявий-мафкуравий, маънавий-маърифий тадбирларининг (анжуман, семинар, дебат, маъруза, учрашувлар, суҳбат, баҳс-мунозара ва ҳоказолар) ранг-баранглигини, нутқий маҳорати, таъсирчанликка эришиш йўлидаги изланишлари, тажрибасининг ўзига хослигини ҳайъат аъзолари ҳузурида намунавий тақдимот қилдилар.

Танлов жараёнида тарғиботчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иш жараёнига унумли татбиқ эта олиши, кўпчилик, айниқса, ёшлар аудиторияси билан ишлаш маҳорати, уларга ижобий таъсир ўтказа олиш қобилияти, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан ҳимоялай олишга доир иш услубига асосий эътибор қаратилди.

Танлов якунларига кўра, Ҳаракатнинг Косон туман Кенгаши етакчи мутахассиси Лазиза Аллаёрова биринчи ўринга сазовор бўлди ва танловининг Республика босқичига йўлланма олди.