«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Туркиянинг «Фенербаҳче» жамоасидан учралган мағлубият (1:2) борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Рақибимиз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди. Футболда баъзида асосий ўринга сифатли ўйин эмас, тиришқоқлик, ғалаба учун фидокорлик чиқади. 2-дақиқадаёқ гол ўтказадиган жамоа эса ўйинга руҳан тайёр бўлмаган бўлади.

Шогирдларимнинг диққатни йўқотиши рақибларга ёрдам берди. Иккинчи голдан кейин ўзига келишгач, болалар вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди, лекин фақат битта гол билан кифояланишди. Лекин майдонга тушгач, ўз кучингни 90 дақиқага тенг тақсимлай олишинг керак бўлади.

Бизнинг муаммо ўйинга ёндашувимизда эди. «Фенербаҳче» ЕЧЛ финалида ўйнаётгандек ҳаракат қилди, биз эса ярим ўртоқлик учрашувига тушгандек», — деган ВВС эфирида.

4-тур ўйинларидан кейин «Фейеноорд» ва «Фенербаҳче» А гуруҳида 7 очкодан тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда, «Манчестер Юнайтед»да 6 очко бор, «Заря» эса 2 очкога эга.

Туркияликлар кейинги турда, 24 ноябрь куни «Заря»ни қабул қилади, «қизил иблислар» эса шу куни «Фейеноорд» билан ўйнайди.