Литванинг Клайпеда денгиз портига НАТОнинг доимий тайёргарликка эга минага қарши кемалари етиб келди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.

Эскадра Литва портида бир кун бўлади. Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, кемалар НАТОнинг тезкор жавоб бериш платформасида ҳаракатланади. Кемалар вазифаларини тез ва самарали бажаришлари учун операция ўтадиган туманга зудлик билан юборишади.

Гуруҳ таркибида олти кема — Бельгиянинг Narcis, Британиянинг Grimsby, Эстониянинг Sakala, Латвиянинг Imanta, Норвегиянинг Maloy ва Литванинг Skalvis кемалари бор.