Россия ҳарбий-коинот кучлари вертолёти Суриянинг Пальмира шаҳридан 40 км узоқликда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Вертолёт қўнгандан кейин жангарилар томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда томонларни яраштириш марказида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ.

Маълум қилинишича, воқеа вертолёт Хама вилоятидаги аҳоли пунктларидан бирига гуманитар ёрдам етказиш бўйича парвозни амалга ошираётганда юз берган. Вертолёт қўнгач, унинг экипажи уни текшира бошлаган. Шу вақт қўниш жойи жангарилар томондан миномётдан ўққа тутила бошланган.

"Вертолёт унга аэродромга мустақил равишда қайтишга имкон бермайдиган шикастланиш олган. Машина экипажи жабрланмаган ва тезкорликда қидирув-қутқарув вертолёти билан Ҳмаймим авиабазасига етказилган", деб маълум қилинди хабарда.