Тадбиркорлар қаерда ўқийди?

Жамият 04 Ноябрь 2016 11984

Forta Business Education ёхуд Ўзбекистонда тадбиркорнинг муваффақияти сирини очиб берадиган ўқув маскани ҳақида

Меҳринисо Абдураззоқова — фақат ўзбек тилида махсус бизнес семинарлар ўтказиш орқали тадбиркорларга бизнес сирларини ўргатиш билан шуғулланадиган Ўзбекистондаги ягона тренинг маркази раҳбари.

Бизнес оламига илк қадамларини қўйганда, биринчи муваффақиятдан сўнг биринчи омадсизликни ҳам кўргач, тадбиркор бўлиш учун албатта илм керак экан деган хулосага келган. Асл касби педагог бўлгани учун, ҳамма соҳада илм олиш муҳим деган фикрда. Лекин тадбиркорликка қаерда ўқитилади? Тадбиркор деган дипломни ким беради? Бизнесдаги сир-асрорларни ким ҳам рақобатчисига очади?

Меҳринисо Абдураззоқова интилувчан ва изланувчанлиги сабабли ўша пайтларда айни муаммонинг ечимини топди. Ечим ривожланган хорижий давлатлардан, тадбиркорлар учун ташкил қилинадиган махсус семинарлардан топилди. Бизнесда фойда топиш учун албатта сармоя киритилади, лекин ҳар қандай катта миқдордаги сармояни ҳам илмсизлик оқибатида бой бериб қўйиш мумкин. Меҳринисо Абдураззоқова бу нуқтада иккинчи йўлни, сармояни ўз илмига киритиш йўлини танлади.

Йўлни узоқ, тадбирни серхаражат демасдан, имкон топиб, дунёнинг бир неча мамлакатларига айнан тадбиркорлик бўйича мисқоллаб илм йиғиш учун борди ва дунёга машҳур тренерларнинг махсус бизнес семинарларида бўлди: Филипп Котлер (АҚШ)нинг Дипломини олишга муваффақ бўлди. Кейин эса Ларс Валлентин (Швейцария)нинг семинарида иштирок этди. Аммо ўзининг айтишича, биринчи марта борганида ҳеч нимани тушунмаган. Самолёт чиптаси, бошқа харажатлар ва тренингга тўланган маблағларни семинарда қўлланган жуда кўп янги терминларни тушунмаганлиги учун «сувга оқизиб келган». Лекин кўзлаган мақсадига эришмасдан қўймайдиган, интилувчан бу аёл иккинчи бор яна Ларс Валлентиннинг айнан ўша мавзудаги семинарида такрор иштирок этади. Мана шундай қилиб, босқичма-босқич у муваффақият зинасидан чиқа бошлайди. Кейин эса ҳар бирининг чиптаси 500 дан 2000 еврогача турадиган семинарлар: Александер Левитас (Исроил, Диплом), Масару Фуживара (Япония, Сертификат), Майкл Бинг (Дания, Сертификат), Дмитрий Дичковский (Беларусь, Сертификат), Максимилиан Фодингер (АҚШ, Сертификат), Игорь Качалов (Россия, Сертификат), Игорь Манн (Россия, Сертификат), Жон Кинг (АҚШ, Сертификат)ларнинг ҳам тренингларида қатнашади. Буларнинг барчасида олган илмлари ўзининг ва дўстларининг бизнесда муваффақиятли ривожланишига ёрдам берди.

Аммо бошқа тадбиркорлар-чи? Уларни ким ўқитади? Ўзбекистонда уларга ким бизнес тренинглар ўтади? Тўғри, сўнгги пайтларда бир неча тренерлар Ўзбекистонга келиб, семинарлар ўтишмоқда. Аммо улар ўзбек тилида эмас. Ва албатта уларда айнан Ўзбекистондаги ўзига хос ҳолат ҳамда миллий анъаналар ва қадриятлар мазмунидан келиб чиқиб ёндашиш йўқ. Камига, бундай семинарларда иштирок этиш учун чипталар нархи жуда баланд (ўртача 1 миллион сўм). Шу сабабли ҳам, Ўзбекистондаги тадбиркорларга, айниқса ёш, энди иш бошлаётган, ҳали турли хорижий давлатларга бориб, тренингларда иштирок этишни иқтисодий аҳволи кўтармайдиган тадбиркорлар учун махсус семинар тренинглар ўтказишни мақсад қилди. Октябрь ойида ўтказилган илк тренингда 200 дан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, унга юқори баҳо берди. Бундан руҳланган Меҳринисо Абдураззоқова кўп сонли тадбиркорларнинг илтимослари ва таклифларига биноан 6 ноябрь куни Тошкентга, 12 ноябрда Андижонга, 19 ноябрда Наманганга ва 26 ноябрь куни Қўқонга ташриф буюрадиган бўлди. Декабрь ойида эса Самарқанд ва Бухоро вилоятларига сафар режалаштирилмоқда.

Меҳринисо Абдураззоқова:

«Умид қиламанки, бу бизнес тренингдан иштирокчилар ўзлари учун жуда кўп фойдали маълумотларни олишади. Чунки мен ўзим иштирок этган барча семинарлардаги энг қимматли маълумотларни жамлаб, шунингдек шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, завод ва фабрикаси бор бизнесменларимиздан тортиб, ёш тадбиркорларимизгача ушбу маълумотларни тақдим этаман. Семинарни илм олиб, савдо ҳажмининг ва даромадларининг ошишига олиб келадиган гоялар билан тарк этишларини истайман. Ёш тадбиркорларимизга бизнесга билим билан киринглар дейишни хоҳлайман, тажрибали тадбиркорларимизга эса ‘Муваффақиятли тадбиркорлар ҳамиша ўқишда давом этадилар!’»

Тренингдан сўнг:
1. Олдин ҳеч қаерда эшитмаган маълумотларга ва билимларга эга бўласиз (Интеллектуал жиҳатдан бойийсиз!).
2. Рақобатчиларингиздан маълумот жиҳатидан сўзсиз устунликка эга бўласиз (Унутманг! Ташқарида ахборот асри ҳукм сурмоқда!).
3. Жавобини излаб юрган саволларингизнинг 90 фоизига жавоб топасиз (Миянгиз қуввати ва ниҳоят янги ғоялар учун сарфлана бошлайди).
4. Нима учун шу пайтгача ўзингиз хоҳлагандек муваффақиятга эриша олмаганлигингиз сабабини англаб етасиз (Ҳайратланасиз!).
5. Олдин сезмаган ҳамда аҳамият бермаган нарсалар, воқеа-ҳодисалар ва ўзгаришларни нафақат сеза бошлайсиз, балки ҳис қила бошлайсиз (Трансформация эффекти).
6. Бизнесингиз келажагини (камида 3—5 йил) ва унинг ривожланиш босқичларида босиб ўтадиган йўлини тахминан «кўра бошлайсиз» (Узоқни кўра билиш).
7. Маҳсулотингиз номидан, логотипидан, қадоқланиши ва дизайнидан ҳамда реклама материаллари ва акцияларингиздан Сизнинг тадбиркорлик соҳаси бўйича саводхонлик даражангиз уфуриб туради (Шахсий имиж).
8. Ўқишга, ўрганишга ва ўз устингизда ишлашга бўлган иштиёқингиз ва рағбатингиз ортади (Шахсий ўсиш = бизнесингиз ўсиши).
9. Муваффақиятга олиб борадиган йўлни қисқартириш қуролларига эга бўласиз (Натижада меҳнатларингиз самарасидан роҳатланиш онларини узоқ кутмайсиз!).
10. Энг асосийси, Сизга вақт ва маблағ жиҳатидан қимматга тушадиган хатоларнинг олдини олиб қоласиз! (Демак, ҳамёнингизни ва соғлигингизни, айниқса, асаб тизимингизни асраб қоласиз).

Рўйхатга олиш: 9:30 дан 10:30 гача
Биринчи қисм: 10:30 дан 12:30 гача
Кофе-брейк: 12:30 дан 13:00 гача
Иккинчи қисм: 13:00 дан 15:00 гача

Тренинг бўлиб ўтадиган сана ва манзиллар:
Тошкент шаҳри: Чехов кўчаси, 5-уй
ИИВ Маданият саройи, 6 ноябрь (якшанба) куни


Фото: Forta Business Education

Андижон шаҳри: Бобуршоҳ кўчаси, 53-уй
«Ҳамкор» халқаро бизнес маркази, 12 ноябрь (шанба) куни


Фото: Forta Business Education

Наманган шаҳри: 19 ноябрь (манзил аниқланмоқда…)


Фото: Forta Business Education

Қўқон шаҳри: Шоҳрухобод кўчаси, 39-уй
Mediapark савдо маркази, 3-қават 26 ноябрь (шанба) куни


Фото: Forta Business Education

Тренинг қатнашчиларига сертификат берилади.
Нархи — 570 минг сўм.

Лекин бизда ҳомийлар бор. Уларнинг ёрдами туфайли сиз ушбу тренингга атиги 175 минг сўм тўловни (хоҳлаган усулда) амалга ошириб, имтиёзли чиптани қўлга киритишингиз мумкин. Бунинг учун зудлик билан info@forta.uz электрон манзилига ёки (+998-94) 665-11-12 телеграм манзилига «Имтиёзли чипта оламан» жумласини ҳамда қатнашчи(лар)нинг исми-шарифи, туғилган санаси, телефон рақамлари, тўлов усули ва қайси манзилда ўтказилаётган тренингда қатнашмоқчи эканлигингиз кўрсатилган хатни юборишингиз керак.

Жойлар сони чекланган! Ўз жойингизни банд қилишга шошилинг! Имтиёзли чипта муддати 2016 йил 4 ноябргача. Яқинларингиз ва дўстларингизга ҳам хабар беринг.

Forta Business Education’нинг бизнес-тренинглар жадвали билан www.forta.uzсайти ва @FortaUz Telegram-канали орқали танишинг, бизнес-тренингда иштирок этинг ва ўзингиз орзу қилгандек муваффақиятга тезроқ эришинг!
Forta Business Education – орзуларингиз рўёби!

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафта ичида: Остона сафари, Қўқондаги фожиалар, ўзбек футболи атрофидаги маш-машалар
21:25 / 25.03.2017 40299 Жаҳон
Қўқон фожиаси: яна бир киши ҳаётдан кўз юмди
21:09 / 25.03.2017 79930 Жамият
Ливия соҳиллари яқинида мингдан кўпроқ муҳожир қутқариб қолинди
21:33 77 Жаҳон
Ҳонгконг: Кэрри Лам бошқарувдаги илк аёл
21:33 125 Жаҳон
Россия - Алексей Навальний - аксилкоррупция намойишлари
21:11 938 Жаҳон
Хитойда сунъий интеллект орқали бошқарилувчи озиқ-овқат дўкони очилди
Италияда юк машинаси йўл ишчиларини уриб юбориши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
21:01 326 Жаҳон
27 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
АҚШнинг собиқ вице-президенти Трампдан кўра президент бўлишга лойиқроқ бўлганини айтди
20:18 1633 Жаҳон
Фоторепортаж: Россияда коррупцияга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
20:09 4523 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар