АҚШнинг THAAD ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими Жанубий Кореяда кейинги 8-10 ой ичида жойлаштирилади. Бу ҳақда АҚШнинг Жанубий Кореядаги қуролли кучлари қўмондони генерал Винсент Брукс маълум қилди.

"THAAD РҚМТларнинг Жанубий Кореяда жойлаштирилиши 8-10 ойдан кейин юз беради. Бу мажмуа Гуамдагидан каттароқ бўлади", деб генерал айтган сўзларни келтириб ўтди "Рёнхап" ахборот агентлиги. 

Жанубий Корея ва АҚШ 8 июлда 2017 йилда THAAD мажмуаси Корея яримороли жанубида жойлаштирилишини эълон қилишганди. Бу мажмуа баллистик ракеталарнинг бош қисмларини парвоз йўналишининг ўрта қисмининг охирги босқичида ва нишонга яқинлашаётганда ушлаш учун мўлжалланган. У АҚШ ва унинг иттифоқдошлари қўшинларини, шаҳарлар ва муҳим объектларни  баллистик ракеталардан ҳимоялашга қаратилган.

АҚШ ва Жанубий Кореянинг бу режаларига Хитой ва Россия томонидан кескин норозилик билдирилган. Бу давлатларнинг фикрича, бу қадам уларнинг стратегик хавфсизлигига хавф солади.