Бугун Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида амалга оширилган теракт Курдистон ишчилар партияси томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Диёрбакир вилояти губернаторига асосланиб, Reuters хабар тарқатди.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 08:00да автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилди. Машина полиция бўлими биноси яқинида портлади. Теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 100дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу ҳужум Туркияда мухолифат партия ҳисобланувчи Халқлар демократияси партияси аъзолари ҳибсга олиниши ортидан амалга оширилди.

Бу ҳодисадан кейин Туркияда Facebook, Twitter, YouTube ва WhatsApp фаолиятига тўсиқ қўйилган.

Маълум қилинишича, блокировкада троттлинг услубидан фойдаланилган. Бунда сайтларнинг ишлаши тезлиги минимум даражагача туширилади.