Украина бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан 8та жиноий иш очилди. Бу ҳақда прокуратуранинг махсус текширувлар департаменти раҳбари Сергей Горбатюк маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, иш ҳали судга оширилмаган.

«Айблов эълон қилингач, ишни судга ошириш учун 1 йил муддат бўлади. Биз айблов ва қидирув эълон қилгач, суриштирув ишларини тўхтатамиз», — деган Горбатюк. 

Бундан олдинроқ, Украина бош прокуратураси Виктор Янукович ишини якунлаш бўйича бошқарма тузганди.