Португалиялик мутахассис Андре Виллаш-Боаш Хитой Суперлигаси вакили "Шанхай СИПГ" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 

У Свен-Ёран Эрикссон ўрнига бош мураббий сифатида таклиф қилинди. Эрикссон уч йил давомида жамоани бошқарганига қарамай, чемпионлик унвонини қўлга кирита олмади. Натижада, раҳбарият уни истеъфога чиқарган эди. 

Эндиликда Виллаш-Боаш "Шанхай СИПГ" жамоасида ҳужумчи Халк билан бирга иш юритади. Улар аввал "Зенит"да бирга ишлашган.