Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида D гуруҳидан жой олган «Зенит» жамоаси Санкт-Петербургда ирландларнинг «Дандолк» жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим охирида мезбонлар Жулианонинг аниқ зарбаси эвазига олдинга чиқиб олди. Меҳмонлар 54-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришди, гол муаллифи ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан фойдаланган Дэрил Хорган бўлди. У бу вазиятда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққанди. «Зенит» ўйиннинг қолган қисмида ҳам майдонда тўлиқ устунлик кўрсатдива бу ҳисобда ҳам акс этди: 78-дақиқада Жулиано дублни расмийлаштирди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда «Маккаби» (Тель-Авив) ва «АЗ Алкмар» 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

Эндиликда «Зенит» 4 учрашувда 4 ғалаба қайд этган ҳолда муддатидан олдин гуруҳ масаласини ҳал қилди. Энди қолган учрашувларда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар биринчи ўриндан тушмайди.

D гуруҳи. 4-тур
Зенит (Санкт-Петербург, Россия) – Дандолк (Дандолк, Ирландия) – 2:1
Голлар: Жулиано, 42 (1:0); Хорган, 52 (1:1); Жулиано, 78 (2:1).
Зенит – Кержаков, Анюков, Нету, Ломбертс (Жирков, 89), Кришито, Жулиано, Витцель, Маурисио, Кокорин, Кержаков (Жоржевич, 90), Шатов (Мак, 68).
Дандолк – Рожерс, Гэннон, Гартленд, Бойл, Мэсси, Шилдс, Маунтни (О`Доннелл, 46), Финн, Макилени (Шилз, 83), Хорган, Макмиллан (Килдафф, 65).
Огоҳлантиришлар: Кришито, 41; Ломбертс, 86 – Финн, 43; Гартленд, 71; Макэлени, 81; О'Доннелл, 88.

Маккаби Т-А (Тель-Авив, Израиль) – АЗ Алкмар (Алкмар, Нидерланды) – 0:0
Маккаби Тель-Авив – Райкович, Даса, Бен Хаим, Тиби, Бен Харуш (Рикан, 71), Медуньянин, Альберман, Скарьоне, Миха (Бенаюн, 81), Кьяртанссон (Игьебор, 72), Бен Хаим.
АЗ Алкмар – Рочет, Йоханссон, ван Эйден (Мюрен, 55), Влар, Хапс, Люккассен, Вюйтенс, Бель Хассани (Соуза, 61), Ринстра, Гарсия, Вегорст (Фрайдей, 77).
Огоҳлантиришлар: Тиби, 45; Даса, 50; Кьяртанссон, 69; Бенаюн, 85 – Люккассен, 54; Юханссон, 87.

D гуруҳида 4-турдан кейинги вазият: 1. «Зенит» — 12 очко; 2. «Дандолк» — 4; 3. «Маккаби» Т-А — 4; 4. «АЗ Алкмар» 2.