АҚШ Сурия муаммоси борасида Россия билан музокараларни қайта бошлашга тайёр эмас. Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби матбуот брифингида шундай баёнот берди

Кирби хитойлик дипломатнинг таклифига шу мазмунда жавоб берган. «Биз ғоя учун миннатдормиз, бироқ, биз Россия билан бу борада кўп марта ишлашга уриндик», — деган Кирби. 

Унинг сўзларига кўра, уринишларнинг ҳеч бири самара бермаган, чунки Россия «ўз мажбуриятларини бажармаган».

Жон Кирби бундан аввал Ҳалабдаги гуманитар танаффуслар шаҳар тинч аҳоли вакилларига ёрдам бермаётганини таъкидлаган эди.