Чехиянинг Брно шаҳрида қурилиш ишлари вақтида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба топилди, деб хабар бермоқда Radio Praha.

Маълум қилинишича, полиция бомба топилган жой ён атрофини ўраб олган, юзлаб аҳоли эвакуация қилинган.   

"Брнода автотураргоҳ қурилиши жойидаги ишлар вақтида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба топилди. Полиция шу сабабли ҳудуддаги савдо маркази ва турар жой биносидан мингга яқин одамни эвакуация қилди", деб маълум қилди фавқулодда хизматлар ходими.

Айни вақтда сапёрлар бомбани ердан чиқариб олиш ва уни полигонда йўқ қилиш учун ташиш бўйича ишларни амалга оширмоқда.