Истанбулда полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув отгич ва кўзни ёшлатувчи газдан фойдаланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Полиция шу тариқа Cumhuriyet мухолиф газетаси идорасига кетаётган намойишчиларнинг  йўлини тўсган. 

Ахборот агентлиги гувоҳлари маълумотларига кўра, шаҳарнинг Шишли туманидаги кўчалар газ билан қопланган. Шунингдек, шаҳар узра полиция вертолётлари учиб юргани маълум қилинган.