Франциянинг «ПСЖ» клуби жамоаси собиқ бош директори Леонардо Жозе Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини танқид қилди. У португалиялик мураббийни Лучо Даллага ўхшатди. Лучо Далла 1970 йилларда машҳур бўлган италиялик қўшиқчи, композитор ва актёрдир. 

«Ўйлашимча, улар трансфер бозорида ёмон ишлашди. “МЮ” кўп сарф қилди, аммо ҳозирча натижа йўқ. Бироқ, Моуриньонинг бори шу. У бироз Лучо Даллага ўхшаб кетади. Далла ҳам 70-йилларда бир нечта яхши қўшиқлар ёзгач, бошқа бу натижасини такрорлай олмаган», — дея Леонардо сўзларини келтиради Mirror.

«Қизил иблислар» сўнгги еттита ўйиннинг 2тасида муваффақият қозона олди холос. «МЮ» жамоаси ёзги трансферлар ойнасида 140 млн фунт стерлингни футболчиларни харид қилишга сарфлади.