Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Манчестер Сити" уйда "Мидлсбро"ни қабул қилди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Серхио Агуэро ҳисобни очди, - 1:0. Бироқ "шаҳарликлар" бу ҳисобни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Мартен де Рон "Манчестер Сити" дарвозасига гол урди, - 1:1. Натижада, учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. 

"Манчестер Сити" - "Мидлсбро" - 1:1
Голлар
: Агуэро, 43 (1:0); де Рон, 90+1 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Агуэро, 88 – Форшоу, 20; Клейтон, 52; де Рон, 89.

 

Манба: tribuna.uz