Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу ва Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазир Омар Челик билан Туркиядаги ҳибсга олишларни муҳокама қилганини маълум қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзди

"Мен телефон орқали Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу ва Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазир Омар Челик билан Халқлар демократияси партияси аъзолари ва бошқа депутатларнинг ҳибсга олинишларини муҳокама қилдим", деб маълум қилган Могерини.

Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим курдпараст Халқлар демократияси партияси депутатлари жиноий иш бўйича кўрсатмалар беришдан бош тортганлари учун ҳибсга олинганларини маълум қилганди.

Йилдиримнинг айтишича, террорчиликни қўллаб-қувватлайдиганлар ўз қилмишларига жавоб беришлари керак.