NASA коинот атгентлиги Ерга яқинлашиб келаётган йирик метеоритлар ҳақида 5 кун аввал огоҳлантиришга имкон берувчи тизим яратди. NASA’да айтилишича, бу тизим метеорит қулаши жойида тегишли хавфсизлик чораларини кўришга имкон беради, деб хабар бермоқда Universe Today.

Хабарда айтилишича, одамлар ўзининг 225 минг йиллик мавжудлиги давомида сайёрамиз ёнидан хавфли яқинликда учиб ўтган астероидлар сабабли йўқ бўлиб кетишлари мумкин бўлган ва ҳаттоки буни билмаганлар.

Scout номли янги тизим Ерга яқинлашаётган исталган астероидни аниқлаш ва бу ҳақда Ер аҳолисини 5 кун аввал огоҳлантиришга имкон беради. Бундан ташқари, тизим само жисми қаерга қулаши ва бунинг оқибатларини ҳисоблаб чиқишни кафолатлайди. 

Scout 2016 йил октябрь охири ва ноябрь бошида синовдан ўтказилди. Гавайида жойлашган PAN-STARRS автоматик телескопидан фойдаланган ҳолда Ерга 2016 UR36 астероиди яқинлашишидан 5 кун аввал уни аниқлаган.

Тизим само жисмининг диаметрини (5 метрдан 25 метргача) ва у ерга яқинлашадиган масофани ҳисоблаб чиқа олган, бу масофа Ойдан Ергача масофанинг 1,3 баробарига тенг келган. 

NASA’нинг айтишича, 5 кун унчалик катта муддат бўлиб туюлмасада, бу кунлар астероид қулайдиган жойдан одамларни эвакуация қилишга ва зиёнларни минималлаштириш учун инфратузилманинг муҳим объектларини (мисол учун, атом электр странциялари) ўчиришга имкон беради. 

Олимлар 2013 йилда Урал осмонида портлаган Челябинск метеоритини бунга мисол тариқасида келтирдилар. Уларнинг айтишича, агар болид ҳавода парчаланиб кетмай, ерга қулаганда ўшанда жароҳатланганлар сони 1,5 минг киши эмас, балки талофатлар кўпроқни ташкил қилиши мумкин эди. Беш кунлик имтиёз эса жиддий талофатлардан қутулиб қолишга ёрдам берган бўларди.