Сенатор Пакьяо жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади

Спорт 05 Ноябрь 2016 8398
Фото: © AP

Бугун, 5 ноябрда саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO)нинг 66,68 кг вазн тоифасидаги чемпиони америкалик Жесси Варгас билан куч синашади. 12 раундлик жанг АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

37 ёшли Пакьяо америкалик Флойд Мэйуэзерга мағлуб бўлганидан 1,5 йил ўтиб, яна чемпионлик унвонига сазовор бўлиши мумкин. 2015 йил майида ўтказилган бокс томошаси "аср жанги", деб аталган эди. Шундан сўнг, Пакьяо шу йилнинг апрель ойида Тимоти Брэдли билан рингга чиқди ва уни очколар ҳисобида мағлуб этди. Бу жангдан кейин Мэнни Филиппин Сенатига сайлангани муносабати билан профессионал боксни тарк этиши ҳақида эълон қилди. Бироқ, тезда фикрини ўзгартириб, август ойида Варгас билан жанг хусусида шартнома имзолади. 

Айтиш жоизки, Пакьяо ушбу куч синашувида имкониятни бой берган тақдирда ҳам, бокс бўйича жаҳон чемпионлиги учун курашган илк сенатор номи билан жаҳон тарихида қолади. Унинг айтишича, агар Варгасни мағлубиятга учратса, боксчилик фаолиятини давом эттириши мумкин. 

Мусобақада филиппинлик сенатор-боксчи фаворит ҳисобланмоқда. Америкалик Варгас эса, биринчи марта ушбу таснифда унвонини ҳимоя қилади. 

27 ёшли Варгас ўз фаолияти давомида бир неча оғир жангларни ўтказган. Шу боисдан Пакьяо билан жангда кутилмаган натижаларга эришмаган тақдирда ҳам, шунчаки уриладиган қоп ҳам бўлмаслиги аниқ. Аммо, Варгас умумий техник жиҳатдан ва устомонлиги борасида Пакьяодан заифроқ ҳисобланади. Америкалик боксчи унчалик кучли зарбага эга эмас, филиппинлик боксчи эса, сўнгги олти йилдаги жангларида нокаут қила олмаяпти. Шунга кўра, жанг 12 раунд давом этиши эҳтимол. 

Пакьяо 58 марта ғалаба қозонган (38 таси нокаут), 6та мағлубият ва 2та дуранг натижа соҳиби бўлса, Варгас ҳисобида 27 та ғалаба (10 та нокаут) ва битта мағлубият бор.


 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади
14:12 / 26.02.2017 34974 Ўзбекистон
Дайжест: Президентга муовин рафиқа, ИШИДдан озод бўлган ерлар, энг кучли армия ва шов-шувли суиқасд тафсилоти
09:53 / 26.02.2017 28744 Жаҳон
Ҳиндистонда қайиқ ағдарилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
01:02 251 Жаҳон
Конор Макгрегорнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум қилинди
00:38 1402 Спорт
MWC 2017: Яна 2та флагман тақдим этилди
«Манчестер Юнайтед» бешинчи марта Лига кубогида зафар қучди
00:32 905 Спорт
Путин ва Назарбоев биргаликда ҳордиқ чиқардилар
00:18 3281 Жаҳон
"Титаник" ва "Ўзгалар" фильмларида роль ижро этган таниқли актёр вафот этди
23:46 / 26.02.2017 3301 Жамият
Умрбод бепул парвоз қилиш ҳуқуқига эга инсон ундан бирор марта фойдаланмади
23:41 / 26.02.2017 5212 Жамият
Замонавий математик физиканинг асосчиларидан бири вафот этди
23:33 / 26.02.2017 1416 Жамият
Кўпроқ янгиликлар