Токио Халқаро университетининг халқаро муносабатлар факультетининг 1-курс талабаси, ўзбекистонлик талаба Абдуллоҳ Мусаев университет талабалари орасида япон тилидан нотиқлик санъати бўйича ўтказилган мусобақада 1-ўринни қўлга киритиб, сертификат ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Мусобақа университет президенти Хироши Такахаши томонидан ташкиллаштирилган.

Мусаев мусобақада сўзлаган нутқида японларнинг ўзбекларга ўхшаш маъданияти ва хулқи, меҳмондўстлиги ва хушмуомалалиги ҳақида, Ўзбекистон ва Япониянинг дўстона муносабатлари, 2011 йилда Японияда бўлган зилзила ва сув тошқини пайтида Ўзбекистон ҳукумати томонидан япон халқига кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот бериб ўтган.

Абдуллоҳ Мусаевни бу муваффақият билан муборакбод этамиз ва унга келажакда бундан ҳам юксакроқ зафарлар тилаб қоламиз.