Туркия ёшлар ва спорт вазирининг маълум  қилишича, вазирлик исломофобия – исломдан қўрқишни тарғиб қилувчи компьютер ўйинлар тарқалишига қарши курашади. 

Вазирнинг айтишича, бундай ўйинлар ҳақида маълумот чоп этиладиган махсус сайт яратилган.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар телефон қилиб, исломофобияни тарғиб қилувчи ўйинлар ҳақида маълумот беришлари мумкин бўлган "қайноқ" линия ишга туширилган.

Бундай ўйинларни тарқатувчи компанияларга тегишли огоҳлантириш юборилади.

Вазирнинг маълум қилишича, бу муаммони ечиш бўйича икки кунлик семинар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчилари ва дистрибьюторлари, ота-оналар, руҳшунослар, педагоглар, жамғармалар ва давлат тузилмалари вакиллари ҳамда фойдаланувчилар иштирок этадилар.