Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси ва Ucell компанияси болаларнинг фаровонлигини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида келишув имзолади. Ушбу ҳамкорлик биринчи навбатда Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг олис ҳудудларида жойлашган 30 мактабда санитария техник ва сув таъминот иншоотларини барпо этиш ҳисобидан, ушбу соҳадаги ҳолатни такомиллаштиришга қаратилган. Ҳамкорлик инновацион технологиялар соҳасини ҳам қамраб олади, шунингдек хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, ва шу орқали бизнес субъектларини болалар муҳофазаси билан боғлиқ жараёнларга кенг жалб қилишни кўзда тутади .

 «Хусусий бизнес барқарор ривожлантириш мақсадларини амалга оширишда муҳим ахамиятда эга. Бу жараёнда аҳолининг барча қатламлари, хусусан болалар манфаатлари алоҳида диққат марказида - дея таъкидлади Саша Грауман, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасини раҳбари.

Ушбу ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини болалар саломатлигини муҳофазасига йўналтирилган дастурларни қўллаб қувватлашга қаратилган. 

Ucell компаниясини батафсил пресс-релизи: https://ucell.uz/ru/myucell/press_srv/unicef_ucell_partnership

Реклама ҳуқуқи асосида.