Жон Керри Антарктидага ташриф буюрадиган биринчи давлат котиби бўлади, деб маълум қилди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили. Бу ҳақда Associated Рress ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кейинги ҳафтада Керри АҚШнинг энг йирик илмий-тадқиқот станцияси Мак-Мердога, Росс ороли ҳамда Амундсен-Скотт станциясига ташриф буюради.

Керри сафари вақтида олимлар билан иқлим ўзгариши ва экология муаммоларини муҳокама қилади.