Россия томони Сириянинг ички ишларига аралашишга интилмаяпти. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги президенти Башар Асад The Sunday Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Уларда ўз нуқтаи назарлари бор ва улар шундай дейишади: «Бу сизнинг мамлакатингиз, сизлар кўпроқ биласиз».

Улар ҳеч қачон ички ишларимизга аралашиш ниятида бўлишмаган, чунки улар биздан ҳеч нарса кутишмайди. Улар биздан қўғирчоқ президент бўлишни сўрамади. Улар билишадики, Сурия терроризм билан курашда енгилаёзмоқда, бу терроризм Европага тарқалмоқда, бу эса Россия ҳамда дунёнинг бошқа исталган давлатига салбий таъсир кўрсатади», — деган у.

Асад россиялик ҳарбийлар Сурия ҳудудида 60 йилдан буён бўлганини таъкидлаган ва Россиянинг Сурияда бўлиши «ҳам ахлоқан, ҳам халқаро ҳуқуқ жиҳатидан» асослидир.

У Ғарб Яқин Шарқда таъсирини йўқотаётганини айтган.

"Аввал одамлар Сурия президентининг куни битди дея бошлаганди. Ҳозир вазият бошқача. Ғарб бу минтақадаги мавқеини йўқота бормоқда. Уларда одамларга бу воқеаларни изоҳлаш учун далиллар йўқ", — деган Асад.

Бундан олдинроқ, Асад Россия ва АҚШ ҳозирча терроризмга қарши курашда иттифоқчи бўла олмагани ҳақида айтганди.