Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй парламентни "халқ қарорини" қўллаб-қувватлаб, мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини маъқуллашга чақирди, деб хабар бермоқда The Financial Times.

Мэйнинг айтишича, агар ҳукуматнинг апелляцияси Лондон олий судида қабул қилинмаса ва ҳукумат парламент томонидан маъқулловни кутишга мажбур бўлса, унда Британия воқеалар ривожининг энг ёмон вариантига дуч келади.

Мэйнинг таъкидлашича, у мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини ўз мақсади деб ҳисоблайди.