Брюсселнинг Волюве-Сен-Ламбер коммунасида полиция махсус кучларининг бир неча ортряди ва вертолёт қуролланган киши орқасидан қувлаб юрди. Бу ҳақда RTL  хабар берди

Қуролланган эркакни бинолардан бирининг томида бир пиёда кўриб қолган. Айнан у полицияга бу ҳақда хабар берган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар томдаги эркак террорчи бўлиши мумкин деб тахмин қилишган ва ёрдамга вертолёт чақиртиришган.

Махсус операция натижасида "хавфли" жиноятчи қўлга олинган. Бироқ аниқланишича, у жосус Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлар асосида ҳаваскорлик фильмининг суратга олинишида қатнашаётган ёш йигит бўлиб чиққан. Унинг олдидан қурол топилмаган, у томда олиб юрган қуроли муляж (сохта қурол) бўлиб чиққан.

RTL Info порталининг маълум қилишича, ёш йигитга муаллифлик ҳуқуқларини бузиш ҳамда рухсатсиз суратга олиш айблови қўйилиши мумкин.