6 ноябрда 3 ноябрь куни  Брюсселдан Мальтага рейс амалга ошираётган Ирландиянинг Ryanair авиакомпанияси самолёти Италиянинг Пиза аэропортида фавқулодда қўнишга мажбур бўлгани маълум бўлди. Самолёт сардори самолёт бортида чиққан муштлашув туфайли парвозни тўхтатишга қарор қилган. 

Гувоҳларнинг айтишича, можаро "Шарқий европаликларнинг ўта тажовузкор хатти-ҳаракатлари" туфайли юз берган. Муштлашувни самолёт экипажи аралашуви билангина тўхтатишга муваффақ бўлинган.

Пизада бебош йўловчилар самолётдан тушириб қолдирилган, деб хабар бермоқда Le Soir.