Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европани Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлагани учун террорчиликка хаспўшлик қилишда айблади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Европа умуман олганда террорчиликка ундамоқда. Улар ҳаттоки Курдистон ишчи партиясини террорчилик ташкилоти деб эълон қилсалар ҳам, бу шундоқ ҳам равшан. Биз КИП Европада эркин-эмин ҳаракат қилишини кўрмоқдамиз", деб айтди Эрдўған.  

Эрдўған турк курдлари билан курашгунигача уни қандай аташлари унга аҳамиятсиз эканлигини айтди.

"Улар мени диктатор ёки яна бошқача аташлари мени ташвишлантирмайди. Бу қулоғимдан кириб, унисидан чиқиб кетади. Менга муҳими, мени ўз одамларим қандай аташидир", деб қўшимча қилди Эрдўған. 

Туркия мухолиф партиялар ичида депутатлари сони бўйича иккинчи рақамли Халқлар демократик партияси етакчиларини ҳибсга олишдан кейин танқидга учради. Ҳибсга олинганлар Курдистон ишчи партияси билан алоқадорликда гумон қилинмоқдалар.

Эрдўған ўзини террорчилар каби тутган депутатларга нисбатан шунга яраша муносабатда бўлинишини таъкидлаб ўтди. Эрдўған Туркия суд тизими мустақил эканлиги ва бу жараёнга ҳеч ким, жумладан унинг ўзи ҳам аралашишга ҳуқуқи йўқлигини қўшимча қилди.