Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари 5 ноябрда бир кун ичида Европага денгиз орқали ўтмоқчи бўлган 2,2 мингдан кўпроқ муҳожирни қутқариб қолишганини маълум қилишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, муҳожирлар 13 та резина ва учта турли ўлчамдаги қайиқлардан чиқариб олинган.

Қутқарув операцияси давомида фавқулодда хизматлар 10 кишининг жасадини ҳам чиқариб олишган.

Аввалроқ Ўрта ер денгизида резина қайиқда бўлган 25 кишининг жасади топилган.