«Реал» клуби Испания чемпионатининг 11-тури доирасида ўз майдонида «Леганес» клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Голларга Гарет Бэйл (2) ва Альваро Мората муаллифлик қилди.

Натижада, «Қироллик клуби» Примерада қаторасига 4-ғалабасини қўлга киритди.

Шу билан бирга, жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду бу сафар ҳам «Сантьягу Бернабеу»ни голсиз тарк этди.

Сўнгги марта у 14 сентябрь куни, Чемпионлар лигасидан ўрин олган ўйинда «Спортинг» (2:1) дарвозасига гол урган эди.