"Ливерпуль" жамоаси АПЛнинг 11-турида "Уотфорд"ни қабул қилди ва 6:1 ҳисобида мағлуб қилди. Натижада мерсисайдликлар турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. 

Айни пайтда жамоа 26 очко билан жорий мавсумда илк бор якка пешқадамга айланиб олди. "Ливерпуль" 2014 йил 6 майидан бери биринчи марта мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.