Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо рингга қайтгандан кейинги биринчи жангида ғалабага эришди. 12 раунд давом этган жангда филиппинлик супербоксчи америкалик Жесси Варгасни мағлуб этди ва ундан ўрта вазн тоифасидаги WBO жаҳон чемпиони камарини тортиб олди. 

Ҳакамлар ғалабани бир овоздан Пакьяога беришди: 114-113, 118-109, 118-109. Қайд қилиш жоизки, филиппинлик боксчи жорий баҳорда боксчилик фаолиятини якунлашини эълон қилганди. У май ойида Филиппин сенатига депутат этиб сайланганди.