Мюнхен ҳукумати қочқинлар ва маҳаллий аҳоли яшаш манзили ўртасида тўрт метрли овоз ўтказмайдиган девор қуради.
Deutsche Welle нашри хабарига кўра, овоз ўтказмайдиган девор Нойперлах тумани ва Мюнхен ҳокимияти ўртасидаги келишувга асосан қад ростлайди.

Келишувга биноан девор шундай қурилиши керак-ки, ундан ошиб ўтиш ва унда тўп ўйнаш имконияти бўлмаслиги керак.

Деворга яқин уйлар 25 метр масофада жойлашган ва яшил ҳудуд ҳамда йўлаклар алоҳида бўлиши лозим. Маълум бўлишича, Нойперлахда яшовчи айрим кимсалар қочқинлар учун қурилган бошпаналардан норози бўлиб, Мюнхен ҳокимиятини судга берган.