АҚШнинг Невада штатидаги Рино шаҳрида АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг сайловолди намойиши вақтида номаълум кимсалар тревога кўтаришди. Махсус хизматларга томошабинлар орасида қуролланган одам борлиги ҳақида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шундан кейин қўриқчилар Трампни ўз гавдалари билан тўсиб, саҳнадан олиб кетишган. Бироқ тезда тревога сохта бўлгани маълум бўлган. Шундан сўнг Трамп саҳнага мустақил равишда кўтарилиб, жонли эфир орқали узатилаётган нутқини давом эттирган. 

"Ҳеч ким бизга осон иш ваъда қилмаган, бироқ бизни ҳеч ким тўхтата олмайди. Бизни ҳеч қачон тўхтата олишмайди. Мен АҚШ махсус хизматига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Йигитлар фантастик равишда ҳаракат қилишди", деб ўз сўзини давом эттирган Трамп.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.