ИШИДнинг 5 нафар юқори лавозимдаги қўмондони Ироқнинг Найнаво вилоятидан террорчилик гуруҳининг ғазнасидан миллионлаб долларни ўғирлаб қочиб кетди. Бу ҳақда вилоятдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Ас-Сумария" телеканали хабар берди.   

Телеканалнинг таъкидлашича, ўғирланган пуллар хусусан жангариларга маош тўлаш учун мўлжалланган бўлган. 

Қочиб кетган жангарилар орасида гуруҳнинг ғазнаси учун жавобгар бўлган, Абу ал-Бара ал-Кахтаний номи билан маълум бўлган қўмондони ҳам бўлган. 

Манба маълумотларига кўра, гуруҳ қўмондонлиги жангариларни топиб, уларни жазолашни буюрган. Маълум қилинишича, жангарилар Сурияга қочишган.