Кейинги ҳафтада «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Хабарга кўра, янги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади. 

Бу шартнома тузилишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ягона сабаб — охирги дақиқаларда Роналду томонидагилар «Реал»дан шартномани 2022 йилга қадар узайтиришни талаб қилиши бўлиши мумкин. Лекин бунинг эҳтимоли жуда камлиги айтилган.

Жамоанинг Роналду билан шартномани узайтириш истаги португалиялик футболчининг клуб учун қанчалик муҳимлигини кўрсатмоқда.

31 ёшли Роналду «Реал»га «Манчестер Юнайтед»дан 2009 йили рекорд даражадаги 94 млн евро эвазига келиб қўшилганди. Норасмий маълумотларга кўра, у «Қироллик клуби»да йилига 21 млн евро (бонусларни ҳисобга олмаганда) миқдорида маош олади.