Англия Премьер-лигасининг 11-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Мидлсбро"ни қабул қилмоқда. 

Учрашувнинг 43-дақиқасида Серхио Агуэро "Мидлсбро" дарвозасини ишғол қилди. Натижада у "Манчестер Сити" жамоасидаги 150-голини уришга эришди. 

Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро 2011 йилдан бери "Манчестер Сити" сафида фаолият олиб бормоқда. 

Манба: tribuna.uz