«Севилья» жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Испания чемпионатининг 11-турида «Барселона»га қарши 6 ноябрь куни кечадиган учрашув олдидан каталонияликларнинг етакчиси Лионель Месси ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. 

«Мен ўйлайманки, 2та  «Олтин тўп» бўлиши керак: бири Месси учун, иккинчиси қолган футболчилар учун. «Барселона» – дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири, агар энг яхшиси бўлмаса. Ҳозир улар аввалгидек фақат тўпга эгалик қилишни кўзламайдилар. Энди улар услубни ўзгартириб, вертикал ўйнайшни бошлаган, бу услубдан мақсад – тўпни ҳужум триосига етказиб бериш. Бизни жуда қийин ўйин кутиб турганини биламиз. Агар тўғри ўйнамасак, ютқазамиз», — дея Сампаолининг сўзларини келтирган Marca нашри.