«Арсенал» ва «Тоттенҳэм Ҳотспур» АПЛнинг 11-турида ўзаро учрашди. Лондондаги «Эмирейтс — Эшбертон Гроув» стадионида кечган "Шимолий Лондон дербиси" мақомидаги ушбу учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Биринчи бўлимнинг охирги қисмида Месут Ўзил жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва тўп Кевин Виммернинг бошига "қўниб", Льорис қўриқлаётган дарвозага бориб тушди - 1:0. 

Иккинчи бўлим аввалида Лоран Косельни жамоаси жарима майдончасида Мусса Дембелени йиқитди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Ҳарри Кейн нуқтага яқинлашиб, Петр Чехни доғда қолдирди. 

Ўйинда бошқа гол урилмади ва Арсен Венгер шогирдлари турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиш имконидан маҳрум бўлди.

«Арсенал» 24 очко билан «Манчестер Сити»ни таъқиб этмоқда. Биринчи ўринда эса «Челси» жойлашган (25 очко). «Тоттенҳэм» бешинчи ўринда (21 очко).

Арсенал – Тоттенҳэм 1:1
Голлар: 1:0 – 42, автогол Виммер, 1:1 – 51, пенальти Кейн.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уолкотт (Окслейд-Чемберлен, 71), Джака, Санчес, Озил, Ивоби (Жиру, 70), Коклен (Рэмзи, 65).
Тоттенҳэм – Льорис, Виммер, Роуз, Уокер (Триппьер, 80), Вертонген, Ваньяма, Дайер, Дембеле, Эриксен, Кейн (Янссен, 73), Сон Хын Мин (Уинкс, 89).
Огоҳлантиришлар: Виммер (6), Косьельни (69), Дайер (73).