АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон АҚШдаги президентлик пойгасида етакчилик қилишда давом этмоқда. У асосий рақиби Дональд Трампдан 3 фоизга олдинда бормоқда. Бундан Chief Research Officer компанияси ва  Politico нашри ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқда.

Сўровномага кўра, Клинтон учун сўралганларнинг 45 фоизи, Трамп учун эса 42 фоизи овоз беришга тайёрликларини билдирганлар.

Шу билан бирга АҚШнинг иккита йирик партиясидан бўлмаган номзодларнинг қўллаб-қувватланиши улуши ҳам катта:  Либертариан партия номзоди Гэри Жонсонни 8 фоиз, Яшиллар партияси номзоди Жилл Стайнни 4 фоиз сўралганлар қўллаб-қувватлаганлар.

Клинтон анъанавий тарзда миллий озчилик вакиллари ва аёллар орасида етакчилик қилмоқда. Эркаклар орасида у Трампни бор-йўғи бир фоизга ортда қолдирмоқда. 

4-5 ноябрда ўтказилган ушбу сўровномада 1,5 мингга яқин сайловчи иштирок этди. Натижалар хатолиги 3 фоизни ташкил қилади.